«ҚИЛГАН САВОБИМДАН БАРМОҚЛАРИМ КЎП» деб куйларди Отабек...
Ассалому алайкум!
Яқинда туғилиб ўсган гўшам - қадим Мингтепага бордим. Ўша ерда Отабекни учратдим. Унинг қўшиғи кўнглимга хуш ёқди...
Истеьдод халқ ичида деганлари шу-да!
Отабек кабобпаз экан, қўлидан кабоб еб, энди қўзғалар эканмиз, бир четда дастёр (официант)қизларга гитара чалиб, хиргойи қила бошлади. Кейин мен олдига бордимда, шуни такрор айтсангиз, ёзиб олсам майлими, дедим. У севиниб рози бўлди.
Отабек ўзбек ва рус тилларида бирдек чиройли куйлар экан. Мабода, унга қизиқиб, саҳнага олиб чиқишга муносиб дейдиганлар ёки шунчаки йўли тушиб, хиргойиларидан баҳраманд бўлмоқчилар топилса, Отабекни «Дилкаш» номли Марҳаматдаги кафедан топади! Мен унинг ракамини олишни унутибман...
8 декабр 2019 йил
Ulug‘bek Hamdam