Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз аҳлларидан баъзиларга паноҳ тилаганларида ўнг қўллари ила силаб:
اللَّهُمَّ رَبَّ النَّاسِ أذْهِبِ الْبأْسَ واشْفِ أَنْتَ الشَّافِي لَا شِفَاءَ إِلَّا شِفَاؤُكَ شِفَاءً لَا يُغَادِرُ سَقَمًا
«Аллоҳумма! Роббан-нааси! Изҳибил баъса. Ишфи, Анташ-шаафии. Лаа шифаъа иллаа шифааука шифаан. Лаа юғодиру сақоман», дер эдилар».🌙
Икки шайх ривоят қилганлар.
Дуонинг маъноси:
«Аллоҳим! Одамларнинг Робби! Шиддатни кетказ! Шифо бер. Шифо берувчи Сенсан. Шифоингдан бошқа шифо йўқ. Ҳеч дардни қўймайдиган шифо бер!»🤲🏻
#дуа #дуо #шифодуоси