Комментарии:
Абдулбосит қори акадан Аллоҳ рози бўсин
Ответитьما شاء الله
ОтветитьТавба сураси (سورة التوبة - Тавба)
Мадинада нозил бўлган, 129 оятдан иборат.
Пайғамбаримизга буюрилмагани учун бу муборак сура бошланишида «Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм» келмаган. «Кашшоф» тафсирида ёзилишича, Аллоҳнинг исми Салом (тинчлик ва омонлик)дир, бу сурада уруш ва иймонсизликни улоқтириб ташлаш ҳақида сўз боргани учун «Бисмиллаҳ» ёзилмаган. Имом Бухорий айтишларича, мазкур сура энг охирида туширилган. Тавба сурасининг «Бароат», «Азоб сураси», «Мубосира» каби бир неча номлари бор.