Комментарии:
ASSALOMU ALAYKUM
ОтветитьДУО: “Аллоҳумма инний иставдаътука зурриятий фий ҳузурий ва ғийаабий, фий ҳиллий ва тарҳаалий, фий яқзатий ва манаамий, фий ҳайаатий ва баъда мамаатий. Фажъалҳум, Аллоҳумма, фий ҳифзика ва канафика ва риъаайатика ваҳфазҳум мин кулли сууин ва макрууҳин ва лаа турияний фийҳим ба`сан йубкийний”.
Маъноси: Аллоҳим, ҳозирлигимда ҳам, узоқда ғоиблигимда ҳам, холилигимда ҳам, сафарларимда ҳам, уйғоқлигимда ҳам, уйқуларимда ҳам, ҳаётлик чоғимда ҳам, вафотимдан кейин ҳам фарзанд-зурриётларимни Сенга топшираман, омонат қиламан.
Аллоҳим, уларни Ўз ҳифзинг, паноҳинг ва риоятингда тутгин.
Уларни барча ёмонлик ва ёқимсиз ишлардан муҳофаза қилгин ҳамда уларнинг устида мени қайғуга соладиган, йиғлатадиган мусибатни асло кўрсатмагин.
Amiin
Тонг саҳарлаб барчамизни
ниятимиз пок бўлсин!
Тилимизда, дилимизда РОББимиз
ҳамроҳ бўлсин!
Қалбда бўлсин доимо
меҳр ила муҳаббат.
Доим саломат бўлинг,
қилинг то'ат, ибодат.
Қўлни очиб ду'оларга
қилажакмиз илтижо 🤲
Раҳмон эгам фазл ила
Бизлардан бўлгин ризо!
Дўстингиз ул XOLISXON,
Сизлар билан дам-бадам!
РОББим розилигини,
Кўрайлик бирга баҳам...
Оламларнинг РОББиси АЛЛОҲ АЗЗА ва ЖАЛЛАга салтанатини улуғлигига муносиб, Ўзининг гўзал ва олий жамолига муносиб, поклигига муносиб, куч ва қудратига муносиб,олий сифатларига муносиб, яккаю-ягоналигига муносиб ҳамдлар бўлсин! Ҳамду-санолар бўлсин!
Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо саллаллоҳу алайҳи васалламга битмас-туганмас, маъноларга бой бўлган саловоту-дурудларимиз ва саломларимиз бўлсин!
АЛЛОҲим барчамизга ӯзинг рози бӯладиган амалларни қилишимизни насиб эт. Икки дунёда офият ато эт. Жаннатингга хисобсиз кирадиган бандаларинг қаторида бӯлишимизда мададкор бӯл! 🤲
XOLISXON.